Олдин хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ички каналларни бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чимбой туманида ҳудудлардаги каналларга навбатлаб сув бериш графикларига кўра, “Тазгара” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шохариқ” ички каналига сув бериш вақтинча тўхтатилиб, бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. – Муассасамизнинг иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, тумандаги ички каналларда сув йўқотишларни камайтириш чораларини кўрмоқдамиз, – дейди Чимбой тумани “Сув етказиб бериш хизмати”…

   Қорақалпоғистон Республикаси, умуман Оролбўйи минтақаси юртимизнинг бошқа ҳудудларидан фарқли ўлароқ каналлардан фойдаланиш даври кўпроқ, яъни суғориш даври билан бирга шўр ювиш даври ҳам бор. Бу даврда ҳам каналларда сув бўлиши ҳисобига сув йўқотишларни камайтиришга қаратилган тадбир – каналларни бетонлаштиришга куз ва баҳор мавсумида кам вақт қолади.    Мазкур омилни ҳисобга олган қорақалпоғистонлик сувчилар айни кунларда ҳам каналларни бетонлаштириш ишларини…

Ҳурматли ҳамкасблар! Сув хўжалиги тизимининг фидоий ходимлари! Бугун Сизларга барчамиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган масала —коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида мурожаат қилмоқдаман! Биламизки, мамлакатимизда сувдан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, суғориш тизимларини модернизация қилиш ва сув хўжалигини бошқаришнинг инновацион усулларини қўллаш бугунги кунда олдимизда турган энг долзарб масала, Президентимизнинг соҳа ходимлари олдига қўйган қатъий талаби! Барчангизнинг хабарингиз…

    Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси массъуллари иштирокида Кегейли туманидаги “Мевазор” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш  юзасидан семинар  ўтказилди.     Семинарда ҳудудлардаги насос станцияларига ажратилган лимитлар доирасида электрдан самарали фойдаланиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш, ўрнатилган замонавий энерго тежамкор қурилмалар, яъни насос, электодвигател, конденсаторларни вақтида алмаштириш масалалари муҳокама этилди….

     Qoraqalpog‘iston nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi mas’ullari ishtirokida Qorao‘zak tumanida joylashgan “Madeniyat” nasos stansiyasida elektr energiyasidan samarali foydalanish, iqtisod qilish va nasos stansiyalar agregatlarini sifatli ta’mirlash yuzasidan ko‘rgazmali seminar  o‘tkazildi. Seminarda Boshqarmaning Ishlab chiqarish texnika bo‘limi boshlig‘i S.Utemuratov, Avtotransport va mexanizatsiya bo‘limi boshlig‘i Q.Yusupov ishtirok qilib,  energiya resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish borasida nasos stansiyalari rahbarlari zimmasiga yuklatilgan vazifalar,…

   Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритиш тартиби” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритиш тартиби” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш, мурожаатлар билан ишлашишга масъул бўлган ходимлар иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув…