Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги марказий ҳиёбонлар, йирик корхона-ташкилотлар Янги йил арчалари безатилди. Кўчаларда, бозорларда, қўйингки, барча жойларда байрам нафаси сезилмоқда. Шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари маъмурий бинолари фаеларида ҳам Янги йил арчалари безатилиб, қиш мавсумидаги юмушлар, кундалик йиғилишларга тайёргарлик кўриш билан югур-югур қилиб юрган сув хўжалиги ходимларига байрамона…
Ҳисоб-китобларга кўра, ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 млрд куб метр сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлаяпти. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида бу бебаҳо ресурсни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилди. Давлат бюджетидан 676,7 млрд сўм ажратилиб, 75 та объект доирасида 555 км каналлар реконструкция қилинди, шундан 433 км канал бетонлаштирилди. Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг…
Олдин хабар берганимиздек, Нукус шаҳридан ўтувчи “Дўстлик” каналин реконструкция қилиш, бетонлаш ишлари қизғин давом қилмоқда. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари “Дўстлик” каналининг бетонлаш ишлари билан яқиндан танишдилар. Канални бетонлаш учун зарур бўладиган арматура, ёқилғи ва цемет захираси тўлиқ шакиллантирилганлиги, шимолий туманларда шўр ювиш тадбирларидан олдин белгиланган…
Сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши устидан тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2024 йил давомида ўтказилган назорат тадбирлари доирасида экин майдонларини кўллатиб суғориш, шартнома тузмасдан ёки махсус рухсатномасиз сув олиш, сув олиш жойларини сувни бошқариш…
Айни кунларда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан вазифалар доирасида механизмларни гуруҳ-гуруҳ қилиб жалб қилиш орқали каналларни тозалаш ишлари ташкил этилмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари жойларга чиқиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар беришиб куз-қиш тадбирлари доирасида қазиб тозаланадиган 3 та каналларнинг белгиланган қисмларига экскаваторларни жалб қилишмоқда. Жумладан, бугунги кунда Қораўзак тумани “Есимозек”…
Тўрткўл туманидаги “Қўшназар пахтакор” фермер хўжалиги дала майдонида шўр ювишга ер тайёрлаш ва ушбу агротехник тадбирни амалга оширишда аҳамият қаратиш лозим бўлган масалалар бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги соҳага алоқадор ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги…
Нукус шаҳрининг шимолий қисмидаги Отчопар майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – ҳосил байрамига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан табриклади ва ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳага янги техника ва инновацион технологияларни жорий…
Маълумки, байрам кунлари арафасида Сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш анъанага айланган. Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – ҳосил байрами муносабати билан Бошқармада ва унга қарашли шохобчаларда ишловчи ходимларга байрам совғалари берилди. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан келган вакил…
Қиш фасли, сувчилар учун иш фасли, – деган пурмаъно иборани фихрий сувчиларимиздан кўп эшитамиз. Айтишларича, қиш фаслида мавсумий ишлар режа билан сифатли бажарилсагина, суғориш мавсуми ортиқча муаммоларсиз, белгиланган ҳудудларга сувни кафолатли етказиш имконини бераркан. Хўш, шу нуқтаи назардан «иш фасли»нинг дастлабки кунларида Шуманай туманидаги сувчилар қандай ишларни бажаришга улгурди-ю, олдинда қандай режалар бор?…
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Мўйноқ туманидаги “Жалгызтерек-1” насос станциясида куз-қиш мавсумида амалга оширилаётган ишларни ўрганди ва ҳудудда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил қилдилар. Тадбир аввалида бошқарманинг энергетика бўлими бошлиғи К.Алиев Мўйноқ туманида насос станцияларида амалга оширилган таъмирлаш ишларига тўхталиб ўтди. Ҳозирги кунгача 3 дона янги насос, 5 дона электродвигатель,…