Куни кеча «Фото-факт» рукни остида   А-380-сонли халқаро автомобиль йўлининг Беруний туманидаги қисми, «Найман» канали номи ёзилган пешлавҳанинг ҳолати танқид остига олинган эди. Бугун Беруний тумани ирригация бўлими томонидан мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётгани ва пешлавҳани ҳам янгидан ёзилаётгани ҳақида хабар берилди.     Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларига оид ҳолатларни «Фото-факт» рукни остида ижтимоий тармоққа жойлаштиришни режалаштирмоқда.  Бу –  А-380-сонли халқаро автомобиль йўлининг Беруний туманидаги қисми, «Найман» канали номи ёзилган пешлавҳа…  Аҳолининг сув масаласидаги эътирозлари сабаб худди шу манзилга кўплаб масъуллар борган эди…  Ҳозир ҳам шу ҳолатда турибди. Айни кунларда ободонлаштириш тадбирлари доирасида шу каби ишларни бажарсалар мақсадга…

Амударё туманидаги “Озод Мусобек” фермер хўжалиги далаларидаги пахталар очила бошлади. – Чигитни мақбул муддатда экиб, барча агротехника тадбирлари, жумладан, суғориш ишларини ўз вақтида ўтказганлигимиз боис пахталаримиз очила бошлади, – дейди фермер Ғулом Қурбонбаев. – Ғўза майдонларимизни асосан шарбат усулида суғордик. Бу тадбирлар ўз самарасини бериб, айни кунларда ғўзаларда дастлабки пахта ҳосиллари очила бошлади. Ҳозирда ҳар туп ғўзада ўртача 32–36 донагача бўлиқ кўсаклар мавжуд. Август –…

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Тупроққалъа МФЙда яшовчи фуқаролар ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб, ҳудудда экинларни суғориш учун сув йўқлиги тўғрисида эътирозларини билдирган эди. Ушбу мурожаатга асосан Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Элликқалъа тумани ҳокимлиги, туман ирригация бўлими мутахассислари ва Тупроққалъа МФЙ вакилларидан иборат ишчи гуруҳи жойига бориб муаммони ўрганишди. Бу йил сув танқис бўлишига қарамасдан Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан, Элликқалъа туманида…

Каналлар бутун водийда, айниқса, Фарғона вилоятида ишлаб чиқаришнинг, хусусан, қишлоқ хўжалигининг қон томирларидир. Каналларсиз вилоят аҳолисининг турмуши ҳозиргидек бўлмасди, десак ҳеч муболаға эмас. Вилоятдаги магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг 43 фоизи (977,6 км) тупроқ ўзандан иборат. Уларнинг фойдали иш коэффициенти 0,63 га тенг. Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси асосида 510 км магистрал ва хўжаликлараро каналларда  таъмирлаш ва тиклаш, 10-15…

Мамлакатимизнинг кўп минг сонли сувчилар жамоасини, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларини, бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Бутун дунёни қамраб олган пандемия туфайли халқимиз машаққатли ва синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Мана шундай дамларда биз қийинчиликлардан чўчимай, карантин талабларига тўла амалга қилган ҳолда ўз вазифамизни сидқидилдан бажаришга интиляпмиз. Бу билан…

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 июлдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида онлайн курслар, тренинглар ва семинарлардан фойдаланиб халқаро мутахассислар ҳамда соҳадаги илмий ва таълим ташкилотларининг тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда малака ошириш тизимини яратиш бўйича вазифалар белгиланган. Бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда…

Жорий йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Президентимизнинг Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг вазирлик тизимида ижросига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Унда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов, сув хўжалиги соҳасида ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот…

ёхуд сув хўжалигига оид видео мурожаатларга муносабат Сув – ҳаёт манбаи. Шу жумладан қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олишнинг ҳам гаровидир. Ҳозир экинларни суғоришга энг кўп сув сарфланадиган маҳал бўлганлиги боис, республикамизнинг чекка ҳудудларига сув етказишда муаммолар бўлаётгани бор гап. Мазкур муаммони бартараф қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва қуйи тизим ташкилотлари томонидан ҳудудларда навбатлаб суғориш тартиби жорий қилинган. Лекин, айрим фуқаролар бу ҳолатни…

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ёрдамчи хўжалигида барпо этилган боғдаги ўрик ва эртапишар олма дарахтларининг мевалари ғарқ пишди. Ишчи-ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида 60 нафар ходимнинг ҳар бирига 15 кг. дан ўрик ва олма мевалари бепул тарқатиб берилди. Бошқарма ходимаси Камила Кенебаеванинг таъкидлашича, эндиликда сабзавот-полиз маҳсулотлари учун бозорга тушишга ҳожат қолмайди. Негаки, ёрдамчи хўжаликда етиштирилиб, уларга бепул берилаётган…