Амударё туманидаги “Манғит-арна” канали 1920 йилда фойдаланишга топширилган. Каналнинг умумий узунлиги 38,8 километр бўлиб, лойиҳавий сув ўтказувчанлик қобилияти секундига 25,0 метр кубни ташкил қилган. Ушбу каналнинг Манғит шаҳрини кесиб ўтувчи 4,8 километр қисми секундига 7,0 метр кубни ташкил қилади. Ўтган йиллар каналнинг ушбу қисми ўзан бўйлаб лойқа билан кўмилиб қолган, айрим қирғоқлари емирилган. Каналнинг сув ўтказиш…
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Қазақ-ача СНПЕ-500/10” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2024 йил 5 январдаги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда насос станцияларини суғориш мавсумига тайёрлаш бўйича навбатдаги семинар ўтказилди. Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев кейинги йилларда сув танқислиги кучайиб бораётгани, эндиликда ҳар бир куб сувнинг ҳисоби…
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режага кўра, бугун насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш масалалари масъуллар иштирокида муҳокама этилиб, жойларда амалий семинарлар ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра бугун, 9 февраль куни Қораўзак туманида жойлашган “Берекетли макан” насос станциясида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон…
Қорақалпоғистонда ўтган 10 кунликда об-ҳавонинг кескин тушиб кетгани сабабли, магистрал каналларни бетонлаш ишлари вақтинча тўхтатиб турилган эди. Айни кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилгани ҳисобга олиниб, каналларни бетонлаш ишлари яна бошланди. Қорақалпоғистонда ўтган 10 кунликда об-ҳавонинг кескин тушиб кетгани сабабли, магистрал каналларни бетонлаш ишлари вақтинча тўхтатиб турилган эди. Айни кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилгани ҳисобга олиниб, каналларни бетонлаш…
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Беруний туманида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ва сув истеъмолчилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Сув хўжалигидаги ислоҳотларни, шўр ювишга ер тайёрлаш, лазерли текислашнинг аҳамияти, суғориш…
Тахтакўпир туманида жойлашган “Дилора” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялари агрегатларини таъмирлаш масалаларини муҳокама этишга бағишланган амалий семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев ҳамда бошқарманинг Тахтакўпир-Қораўзак бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар. …
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан Қорақалпоғистонга бириктирилган вакил Н. Атакулов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари Нукус туманидаги “Бўзатов” каналида олиб борилаётган реконструкция ишларининг лойиҳа талаблари асосида бажарилиши ўрганилди. “Каттагар-Бўзатов” ирригация тизими бошқармаси, «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ вакиллари ҳамда қурувчи пудрат ташкилоти масъуллари иштирок қилган ўрганиш давомида 2024 йил Давлат дастурига киритилган ирригация-мелиорация тадбирлари доирасида қуриш…
Журналистларнинг шу мазмундаги саволларига Хўжайлида ўтказилган тадбирда жавоб берилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланган 2024 йилнинг январь-март ойларида ўтказиладиган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан дала шароитида матбуот анжумани ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари мавжуд сув ресурсларидан…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний НС ва ЭБ бошқармасида ва “НАПЭ №125” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа графикда бугунга белгиланган масалалар муҳокама этилди. Муҳокамаларда Беруний насос станцияси ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев ҳар ҳафтанинг жума куни электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари ҳамда агрегатларини таъмирлаш…
Нукус туманидаги “Кегейли-2” насос станциясида сув хўжалигида электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари агрегатларини таъмирлаш ҳамда ёрдамчи хўжаликни ташкил қилиш орқали сувчиларни қўшимча рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди. Кўргазмали семинар тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атакулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т. Мадиреймов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва…