___Жаҳон банки делегацияси вакиллари Беруний туманидаги “Қилчиноқ” насос станциясида ҳам бўлди. Лойиҳа доирасида мазкур насос агрегатлари тўхтатилиши натижасида ҳудудга сув етказиш учун электр энергиясига сарфланаётган харажатлар қисқариши таъкидланди. ___Шунингдек, меҳмонлар Элликқалъа туманидаги “Дошқалъа илғори” фермер хўжалиги даласида лазерли қурилма ёрдамида дала майдонларини текислаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. ___Қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда фермерлар билан экин майдонларида сув…
___Жаҳон банки делегацияси вакиллари “Бўстон” каналида Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа асосида қурилиб, яқинда фойдаланишга топширилган йирик гидротехник сув тақсимловчи иншоот ва каналда амалга оширилган ишларни бориб кўрди. ___Шу ерда сув хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлари объектларида келгуси 5 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. ___-Делегация ташрифидан асосий мақсад, Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни жойига бориб ўрганиш ҳамда…
___Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистон Республикасида меҳмон бўлди. ___Делегация вакиллари Оролбўйига ташрифининг дастлабки кунида вазирликлар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида маслаҳат сессияларини ўтказган бўлса, иккинчи куни Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл туманларига ташриф буюрди. ___Меҳмонлар дастлаб “Жанубий Қорақалпоғистонда сув…
___Юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида ҳам байрам муносабати билан соҳада хизмат қилиб келаётган ходимларни қўшимча рағбатлантирилмоқда. ___Куни кеча Шуманай тумани ирригация бўлимида хизмат қилаётган ходимларга байрам муносабати билан 50 гилограмдан гуруч берилди. ___-Ходимларимизга ойлигидан ташқари қўшимча бепул озиқ-овқат маҳсулотлар берилмоқда, – дейди Шуманай тумани ирригация…
Оролбўйида маслаҳат сессияларини ўтказди ___Бугун Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистон Республикасига келди. ___Нукус шаҳрида Жаҳон банки делегацияси вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги ўтказилган маслаҳат сессияларида Хоразм вилоятидан ҳам вакиллар видеоконференцалоқа тарзида қатнашди. ___Тадбирда делегация вакиллари томонидан Ўзбекистонда, шу жумладан, Оролбўйи минтақасида Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида…
___Дарахт экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тугашига саноқли кунлар қолди. Мазкур тадбир доирасида ҳар бир ҳудуд ва соҳалар ўзларига режа белгилаб олган эди. Кеч куз бўлишига қарамай ҳаво ҳарорати айни кунларгача нисбатан илиқ келди. Бу ҳолат тадбир доирасида белгиланган дарахт кўчатларини ўтқазишга, юртимизни яшил маконга айлантиришга она табиат ҳам шароит яратаётганидир балки. ___Қорақалпоғистонлик сувчилар ҳам дарахт экиш бўйича…
___Минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган ҳозирги даврда коррупция барча мамлакатларда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу иллат жамиятни ич-ичидан емириб, парокандалик сари етаклаши муқаррар. Бинобарин, каттами-кичикми, бойми-камбағалми, қудратлими-кучсизми биронта давлатни коррупциядан холи ҳудуд, деб бўлмайди. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда. ___9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни…
___“Агробанк” АТБ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалида ташкил этилган “Фермерлар мактаби”да Оролбўйидаги фермер хўжалиги раҳбарлари ва томорқа ер эгалари учун ўқув-курслари бошланди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида ҳудуд миришкорлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил қилинди. ___Тадбирда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш йўналишида амалга оширилаётган…
___Юртимизда вегетация даври тугаши билан ирригация тармоқларида сув сатҳи камаяди ва бу белгиланган дастурлар асосида каналларда реконструкция қилиш ва ички ариқларни қазиб тозалаш ишларини давом қилдиришга замин яратади. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Кегейли» магистраль каналида реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. ___«Кегейли» каналини реконструкция қилиш, яъни бетонлаш ишлари бош пудратчи ташкилот «Бунёдкор Мерос» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда, -дейди “Қорақалпоғистон сув қурилиш…
___Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда. ___Бугун, яъни 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров, вазирликнинг бошқарма бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлари, туман ҳокимлари, олимлар, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Нукус, Кегейли, Чимбой ва Қораўзак туманларида…