___ Маълумки, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган таркибда ўтказилган видеоселектор йиғилишида амалга ошириладиган ишлар бўйича “Долзарб 30 кунлик” эълон қилинган эди._ ___ Мазкур тадбир доирасида 1 март санасидан бошлаб Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларида гидро иншоотлар атрофларини тартибга келтириш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига киришилди. __Шу йилнинг 11 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги биноси атрофида…
___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Гендер ва иқлим ўзгариши” мавзусида ўқув-тренинг ўтказилди. ___ Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув-тренингда ҳудуддаги сув хўжалиги тизим-ташкилотларида фаолият юритаётган ходималар ва фермер аёллар иштирок қилди. ___ Ўқув-тренингда иқлим ўзгариши тушунчалари ва гендер муаммолари, иқлим ўзгаришининг қишлоқ аёлларига таъсири, қишлоқ ҳўжалиги экинларининг сувга бўлган талаблари, сувни тежаш…
Шу йилнинг 7 март куни “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида реконструкция қилинган “Бўстон” канали шарқий қисмининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Жаҳон банки миссияси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, Хитойнинг қурилиш компанияси вакиллари, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл туманлари ҳокимлари, ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи Қ.Муратов ва бошқа масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т. Мадиреймов сўз олиб, тадбирда жам бўлган аёллар тимсолида бутун сув хўжалигида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан табрикладилар. Тадбирда ҳаёт учун…
Ижтимоий тармоқларда, хусусан “@antikorruz” телеграм каналида тарқал видеолавҳа таг сўзида (М.Курбанов) “Бўстон” каналини хитойлик қурувчилар раҳбарияти ишчиларга мажбурий кўмдириш жараёни акс этгани, тасвирга олган шахс ушбу канални қабул қилиш комиссияси раҳбари эканлиги, аммо унга тепадан босим ўтказиб мажбурлаб қабул қилдиришмоқчи, эканлиги келтирилган. Тарқатилган видеолавҳада ишчилар канални кўмаётгани ёки бетон устига тўпланган қумларни қирғоққа чиқараётгани аниқ акс этмаган учун ҳолат бўйича…
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида шўр ювиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Шўр ювиш тадбирлари учун туманларнинг сувга бўлган талаблари асосида Амударё дарёсига жорий йилнинг 20 февраль кунидан бошлаб секундига 1100 метр куб сув сарфи ўрнатилди. Бугунги кунда республикамиз бўйича жами манбадан секундига 700 метр куб сув сарфи олиниб барча туманларга етказиб берилмоқда. Сув хўжалигининг барча тизим ташкилотлари диққатига! ___…
__Бугун ижтимоий тармоқларда “Төрткүл: «Каналға сыймаған суў үйлерди басып кетти»… сарлавҳаси билан тарқатилган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Айни кунларда республикамиз ҳудудларида шўр ювиш тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида сув хўжалиги ташкилотларининг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда. Лекин шунга қарамай, айрим ҳудудларда сувнинг беҳуда исроф қилиш ва шу каби салбий ҳолатлар ҳам учрамоқда. ___ Бугун,…
___ Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Яшил Иқлим Жамғармаси ва Ўзгидромет билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда мослашувнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштирилишини олға суриш учун секторларга таянган миллий мослашув режаси»лойиҳаси доирасида ўтказилган тренингда шу каби саволларга жавоб берилди, сувни иқтисод қилиш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди. ___ Тренингда бир қатор вазирликлар, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги…
Муқобили йўқ ресурс бу – сувдир. Шу боис ҳам сувни ҳаёт манбаига қиёсласа керак. Шундай экан, йилдан-йилга сув тақчиллиги ошиб бораётган минтақамизда сувни тежаш, бу борада тежамкор технологияларни жорий қилиш барча сув истеъмолчиларининг асосий вазифасига айланиши зарур. ___ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисисда”ги (ПФ-6024-сон) фармони билан тасдиқланган…
___ Кегейли туманида шўр ювишга ер тайёрлаш, лазерли текислашнинг аҳамияти ва сув хўжалигидаги муҳим тадбирлар юзасидан кўргазмали амалий-семинар ўтказилди. Ҳудуддаги ирригация ва мелиорация ходимлари, кластер, фермер хўжалиги вакиллари иштирок қилган тадбирда сув хўжалиги масъуллари билан бирга олимлар ҳам иштирок қилди. ___ Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Бошқармаси бошлиғи Қ. Муратов, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти директори А.Уразкелдиев,…