Амударё туманида ўтказилган кўргазмали семинарда экин майдонларини лазер қурилмаси ёрдамида текислаш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, ички коллектор ва каналларни тозалаш масалалари муҳокама этилди. Унда сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Ҳозирда туманда 10 дан ортиқ замонавий техника лазерли ускуна ёрдамида далаларни текислаш ишларига жалб қилинган. Мавсум давомида яна 15 дона ана шундай текислаш ускуналарини…
Жорий йилги сув танқислиги қорақалпоғистонлик фермерларга эндиликда ер ва сувга бўлган муносабатни бутунлай ўзгартириш кераклигини яна бир бор исботлади. Айни кунларда сув хўжалиги масъуллари ҳар бир туманда кўргазмали семинарлар ташкил қилиб, фермерларга шўр ювиш, тежамкор технологияларни кенг қўллаш борасида тегишли тавсияларни бермоқда. Чимбой ва Бўзатов туманларида ўтказилган ана шундай тадбирларда ҳам ғалла парвариши, шарбат усулида суғориш, бунинг учун махсус хандақлар…
Жорий йилда Амударё туманидаги “Хайтаков Улуғбек” фермер хўжалиги 10 гектар ғўза майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиб, олдинги йилларга нисбатан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга муваффақ бўлди. – Илгари бу технология бизнинг шароитда ўзини оқламайди, деган фикрда эдим, – дейди фермер хўжалиги раҳбари У.Хайтаков. – Бу йил ушбу технологияни амалда қўллаб кўриб, янглиш фикрдалигимни билдим. Негаки, ҳақиқатан ҳам кам харажат,…
Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда куз-қиш мавсумида ирригация ва мелиорация тизимида амалга ошириладиган ишлар бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Семинар иштирокчилари дастлаб “Қилчиноқтаъмир” ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Соҳа масъуллари томонидан фермерларга бу борада кўрсатма ва топшириқлар берилди. Навбатдаги манзил – “Тоҳир ўғли Боғибек” фермер хўжалигида лазер қурилмаси ёрдамида экин майдонларини текислаш ва…
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига 4 нафар ёш ходим ишга қабул қилинган эди. Бошқарма раҳбарияти устоз-шогирд анъанасига мувофиқ, ёш ходимларга устозларни бириктирди. Устозлар кўп йиллардан буён шу соҳада ишлаб тажриба тўплаган, бугун устозлик мақомига эришган, ўз ишларига масъулиятли ходимлар орасидан танланди. Мисол учун, бошқарманинг насос станциялар ва қудуқлардан фойдаланиш сектори бошлиғи Р.Пайзуллаевга ёш ишчи ходим Е.Джандаулетов, Энергетика бўлими муҳандиси…
Қорақалпоғистонлик сувчилар ирригация тармоқлари ва гидроиншоотларда таъмирлаш-тиклаш ишларини қишнинг қорли-қировли кунлари бошлангунга қадар якунлаш чораларини кўрмоқдалар. Жумладан, “Дўстлик” каналининг ПК-252 қисмидаги гидротехника иншоотининг “Кегейли” каналига сув ўтказувчи қисмида бетонлаш ишлари жадал олиб борилаяпти. – Кузги-қишки мавсумида амалга ошириладиган ишларни отряд усулида ташкил қилаётганлигимиз яхши самара беряпти, – дейди “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи М.Каипов. – Айни вақтда “Кегейли” каналининг сув…
Амударё туманида ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва лазер ускунаси ёрдамида текислаш бўйича кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари ва тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда оммавий…
Тахтакўпир туманидаги “Досым шеге” фермер хўжалигида шўр ювишга ер тайёрлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан фермерларга жорий йилги шўр ювиш тадбирлари олдидан бажариладиган ишлар, тарғиб қилинаётган сув тежовчи технологияларнинг аҳамияти бўйича атрофлича маълумотлар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ерларнинг шўрини ювиш ва экин майдонларини лазер ускунаси ёрдамида текислаш бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилмоқда. Шуманай туманида соҳа мутахассислари, фермерлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинар очиқ мулоқот тарзида ўтди. Қатнашчиларга шўр ювиш, ерларни шўр ювишга тайёрлаш, лазер усулида ер текислашнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидландики, экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланса, шўр ювиш ва вегетация…
Элликқалъа туманидаги “Амиробод сарвари” фермер хўжалиги даласида келгуси йил ҳосили учун ер тайёрлаш ва экин майдонларнинг шўрини ювиш ишлари бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. – Минтақамизда сув тақчиллиги йил сайин ошиб бораётган бугунги шароитда ерларнинг шўрини ювиш тадбирларида ҳам сувни тежаш талаб қилинмоқда, – дейди Элликқалъа тумани ирригация бўлими бошлиғи Зафар Тангирбергенов. – Шўр ювишга ажратилаётган лимит ҳисобига ушбу тадбирни сифатли…