Ўзбекистон Республикасининг қирққа яқин чет давлатлардаги Фавқулодда ва мухтор элчилари, мамлакатимизнинг олтмишдан ортиқ чет давлатларидаги дипломатик ваколатхоналари ходимларидан иборат делегация аъзолари Қорақалпоғистонга келди. Меҳмонлар дастлаб Нукус шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан уюштирилган қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишиб, республиканинг иқтисодий салоҳияти ҳамда инвестицион жозибадорлигига баҳо бердилар. Шунингдек, экология, таълим, тиббиёт, сув хўжалиги каби устувор йўналишлар бўйича инвестицияларни…

фермер хўжаликлари ҳам жалб қилинмоқда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудлардаги тизим ташкилотларида куз-қишки тадбирлар уюшқоқлик билан давом қилмоқда. Сувчилар шўр ювиш тадбирлари бошлангунга қадар ички ирригация тармоқларини тозалаб,  сув олиш қулоқларини зарурат бўлса таъмирлаб тартибга келтириб қўймоқдалар. – Ирригация тармоқларини тозалаш ишларига ҳудудлардаги фермер хўжаликларини ҳам жалб қилмоқдамиз, – дейди Беруний тумани ирригация бўлими раҳбари Жасур Ешанов. – Мана…

Халқимизда сув – зар, сувчи – заргар, деган нақл бор. Мен сўнгги бир йил ичида сувчилар фаолияти билан яқиндан танишиб, образли айтганда “қозонида қайнаб” юрганим учун сувчига заргар таърифи бежиз берилмаганига амин бўлдим…  Ёз фасли. Кундузги қуёш тафти пасайиб, кечқурунги салқин тушгани учун ишхонадамиздаги эшик ва деразаларни очиб қўйганмиз. Рўпарамдаги хонадан (Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими хонаси) бўлим…

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги ҳамда «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан юртимиз равнақи ва тараққиётига, ҳудудларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Бугун қорақалпоғистонлик мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси…

Айни кунларда қорақалпоғистонлик сувчилар йирик гидроиншоотлар, гидроузеллардаги сув дарвозаларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, “Суенли” ирригация тизими бошқармаси балансидаги “Суенли” каналининг 480-пикетида жойлашган “Киндик-узак” гидроузелида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, сув дарвозалари таъмирланмоқда. “Қизкетген-Кегейли” ирригация тизими бошқармасига қарашли каналлар ва гидроиншоотлар кўздан кечирилганда, “Абатжап” магистрал каналининг 205-пикетидаги КС-1-22 коллектори устидан кесиб ўтувчи акведукнинг бетон қурилмалари синиб, емирилганлиги аниқланган эди. Бошқармада тузилган…

Қорақалпоғистон Республикасида ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилаяпти. Охирги йилларда 47 минг гектардан ортиқ ерларнинг сув таъминоти яхшиланди, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 11 минг 200 гектарга камайди, 140 минг гектардан ортиқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлашга эришилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида 44 минг 900 гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти паст даражада, 95…

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида, ҳудудий насос станциялари атрофларидаги мавжуд ер майдонларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Мазкур хўжаликлардаги экин майдонларига баҳор ва ёз фаслларда турли хилдаги сабзавот ва полиз маҳсулотлари экилиб, юқори ҳосил олишга эришилди. Натижада бошқарма тизимида фаолият кўрсатувчи ишчи-ходимларга 77 984 кг сабзовот, 64 593 кг полиз маҳсулотлари, 2 598…

Ўлкамизга қиш фасли кириб келди. Об-ҳаво ҳам шунга яраша. Аммо, кунларнинг совуши қорақалпоғистонлик сув хўжалиги ходимлари ишига халақит беришга ёки суръатини пасайтиришга сабаб бўла олмайди. Айни кунларда ҳудудларда ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш ва мавсумга тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда. Жумладан, Элликқалъа тумани ирригация бўлими томонидан ички хўжаликлараро каналларни тозалашга 3 дона экскаватор ва юзга яқин ишчи жалб қилинган. Техникалар…

“Каттагар-Бозатау” ирригация тизимлари бошқармаси тасарруфидаги “Анасай” магистрал каналининг умумий узунлиги 13,5 километр бўлиб, лойиҳа бўйича секундига 342 куб метргача сув ўтказиш қобилиятига эга. Аммо, йиллар давомида лойқа чўкиши, ўз вақтида қазиб тозаланмаганлиги туфайли ўртача сув ўтказиш қуввати секундига 100 куб метргача пасайиб кетган эди. 2018-2023 йилларда “Анасай” каналини босқичма-босқич реконструкция қилиш дастури ишлаб чиқилган эди. Дастур асосида 2018 йилда каналнинг 0,42 км қисми, 2019 йил 2,5 қисми…

Амударё туманида ўтказилган кўргазмали семинарда экин майдонларини лазер қурилмаси ёрдамида текислаш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, ички коллектор ва каналларни тозалаш масалалари муҳокама этилди. Унда сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Ҳозирда туманда 10 дан ортиқ замонавий техника лазерли ускуна ёрдамида далаларни текислаш ишларига жалб қилинган. Мавсум давомида яна 15 дона ана шундай текислаш ускуналарини…