Франция тараққиёт агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси директори Винсент Капен раҳбарлигидаги делегация вакиллари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Делегация вакиллари дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов қабулида бўлишди. Учрашувда Франция тараққиёт агентлиги ва Европа инвестиция банки иштирокида амалга оширилиши кутилаётган Қўшма дастур доирасидаги лойиҳалар бўйича ҳозирги кунгача олинган маълумотлар таҳлили бўйича маълумот берилди ва ўзаро фикр алмашилди….
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси тассаруфидаги “НАПЕ-1,1 №192” насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев насос станцияларида электр энергиядан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисод қилиш бўйича керакли тавфсия ва кўрсатмалар бериб ўтди. Маълумот берилишича, Беруний тумани “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “НАПЕ-1,1 №192” насос станцияси “Бўз-яб” каналидан сув олиб ҳудуддаги фермер…
Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Хўжайли туманида жойлашган “Туркменяб” насос станциясида вегетация мавсумида насос станцияларида бажариладиган муҳим ишлар муҳокама этилиб, вазифалар белгилаб олинди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаев ва бошқарманинг Хўжайли-Тахиятош бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок…
Қорақалпоғистоннинг шимолидаги энг олис ва сув етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардан бири Тахтакўпир туманидир. Бугун Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари мазкур туманда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ушбу тежамкор ускуналарни ўрнатиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиш ҳолатларини ўргандилар. Ўрганиш тадбирлари доирасида “Смагул” фермер хўжалиги дала майдонида кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда…
сувдан ноқонуний фойдаланганларга чора кўрилмоқда Юртимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари жадал давом этмоқда. Ана шундай даврда барча сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш қонун-қоидаларига амал қилишлари лозим бўлади. Негаки, халқимизда сувнинг ҳам сўрови, бор деган ҳикматли ибора бор. “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъулларининг маълумот беришича, сувдан ноқонуний фойдаланганларга тегишли чоралар кўриш учун жойларда сайёр судлар ўтказилмоқда. …
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида соҳадаги вазифалар муҳокамасига бағишланган тадбир доирасида Қўнғирот-Мўйноқ бўлими ишчи-ходимларига ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган мева, ғалла ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди. Бошқарма масъуллари иштирокида Қўнғирот туманидаги “Бестам-1” насос станциясида насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари муҳокама этилди. -Бошқа иқтисодиёт тармоқлари каби сув…
Маълумки, Президентимиз раислигида ўтган йил 29 ноябрда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари Қорақалпоғистонда ҳам суғориш мавсумигача канал ва ички ариқларни бетонлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди. Айни…
Қораўзак туманидаги “Инжихан Гулайым” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологиясини жорий этишнинг аҳамияти ва бу борада давлат томнидан бериладиган субсидиялар, солиқ имтиёзлари ҳақида ҳудуддаги фермер ва томорқа эгаларига маълумот берилди. Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси Абу Қидирбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5…
Тахтакўпир туманидаги “КС-4” туманлараро коллектори 1971 йилда ишга туширилган бўлиб, унинг умумий узунлиги 116,0 километрни лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти секундига 18,0 метр кубни ташкил этади. Мазкур коллектор ҳудуддаги 8 минг 600 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳалатининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Кейинги йилларда коллекторнинг ён қияликлари ўпирилиб, сув йўлини тўсилиши, ўзанида қамиш ўсиб кетгани зах сувларининг…
Қоракалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ техник кенгашида 2024 йилда ирригация-мелиорация тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар муҳокама этилди. Қоракалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Тармоқ техник кенгаши аъзолари, «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ масъуллари иштирокидаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 04-04/1-3362-сонли йиғилиш баёнига киритилган ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш…