Хўжайли туманида Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Арғинбаев” насос станциясида “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш ҳамда ҳудудда ёрдамчи хўжалик ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, парранда ва чорва боқишни йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди. Унда “Арғинбаев” насос станцияси ишчи ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Семинарда…
Қораўзак туманида “Қуванш-жарма” ирригация тизимлари бошқармасида “Қуваниш-жарма” канали ҳамда ундаги гидроиншоотларнинг хавфсизлиги, техник ҳолати, хавфсизлик декларацияси бўйича ўрганиш ҳамда камчиликларни бартараф қилиш масалалари муҳокама этилди. “Қуванш-жарма” ИТБ раҳбари Ҳ.Реимов, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов ва Қараўзак тумани ирригация бўлими масъуллари иштирок қилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг…
Куни кеча бутун мамлакатимиз бўйлаб, “Яшил макон” лойиҳасининг кузги мавсуми кўтаринки руҳда бошланди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳам фаол иштирок қилишмоқда. Бугун, яъни 26 октябр куни “Қаттағар-Бўзатов” ирригация тизими бошқармасининг Нукус туманидаги участкасида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда иштирок қилган Ўзбекистон Республикаси Сув…
Бўзатов туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллекторга қурилаётган темир бетон кўприкнинг реконструкция ишларини тезлаштириш юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси “КС-1” тизими бошлиғи Д.Утениязов ва Мелиоратив экспедициясининг тумандаги масъуллари иштирок қилди. Семинар иштирокчилари дастлаб тумандаги мелиоратив объектларида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида сув…
Бўзатов туманидаги “Аспантай” хўжаликлараро каналини реконструкция ишларини якунига етказиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш юзасидан семинар ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ва қурувчи ташкилот “Кегейлимахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходимлари иштирок қилди. Буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ бош муҳандиси Н.Каипов томонидан “Аспантай” хўжаликлараро каналини реконструкцияси бўйича объектда қилинган ишлари ҳақида семинар иштирокчиларга атрофлича маълумотлар бериб ўтди….
Хўжайли туманидаги “Хакимжап” насос станциясида кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида насос станцияларини давлат хусусий шериклик асосида талабкорларга бериш, бу жараёнларда фермер хщжаликларининг инвестициявий мажбуриятлари юзасидан семинар ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари ҳамда “Мидасиатех клустер” вакили ва ҳудуддаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирок қилди. Семинарда “Хакимжап” насос станцияси 2021 йил Сув…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 17 октябрдаги 156-сон буйруғи мазмун-моҳиятини тизим ташкилотлари раҳбарларига тушунтириш ҳамда унинг ижросини таъминлаш, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда вазирликнинг масъул ходимлари ҳамда видеоконференцалоқа режимида Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирок қилди. Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Элликқала туманида жойлашган “Қазақ-ача СНПЭ 500/10” насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган таъмирлаш, шўр ювиш мавсумида насос станцияларининг беталофат ишлашини таъминлаш, ишчи ходимларга шароитлар яратиш ҳамда ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиб, ходимларни қўшимча раҳбатлантириш масалалари муҳокама этилди. Элликқалъа туманидаги мазкур насос станцияси 1997 йилда…
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Бўзатов туманида жойлашган “Қарлибай” насос станциясида “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларни таъмирлаш” бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда “Бўзатов-Чимбой” бўлими бошлиғи ҳамда насос станциялар бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Семинарда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб…
Қонликўл туманида “Суенли” ирригация тизимлари бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириш, сувдан самарали фойдаланиш, гидроиншоотлар ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди. Семинар аввалида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими ҳамда “Суенли” ирригация тизимлари бошқармаси масъуллари “Киндик-ўзак” сув тақсимлаш иншоотида хавфсизлик, сув истъемоли қоидаларига…