___ Маълумки, жорий қиш фаслида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ташаббуси билан  «Меҳр ҳаракати» доирасида барча туманлардаги ночор шароитда яшаётган хонадонлар аниқланиб, уларга ёрдамлар кўрсатиш бошланган эди.  Бу борадаги ишлар айни кунларда ҳам давом қилмоқда. Шу билан бирга ҳудудлардаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бемор ва ногиронлиги бор аҳолини ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. ___ Қорақалпоғистон Республикаси…

___ Вегетация даври бошланиб, сув хўжалигининг қуйи бўғинларида ишлар янада қизғин тус олмоқда. Бу мавсум ҳудудлардаги сувчилар кунига 10-15 километр канал бўйларини оралаб, ўнлаб сув истеъмолчилари билан мулоқот қилиши, лозим бўлса улар ўртасида сув тақсимотини белгилаш ва назорат қилиш ишлари билан машғул бўлиши табиий ҳолдир. ___ Ҳа, суғориш мавсумида сувчиларнинг иши, зиммасидаги вазифалари икки ҳисса ортиши бор гап. Хўш, шунга…

          ___ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорининг мазмун-моҳиятини сув истеъмолчиларига тушунтириш кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда. ___ Элликқалъа туманидаги “Элликқалъа нав синаш участкаси”  фермер хўжалигида Президентимизнинг шу йил 1 апрелдаги 107-сонли қарори белгиланган вазифалар  ижросини таъминлаш ҳамда айни кунларда сув хўжалиги соҳасидаги устувор вазифалар,…

барчамиз якдилликда ушбу вазифани бажаришга масъулмиз ___ Айни кунлар буғдойлар ҳосил тўплайдиган, суғориладиган маҳал. Бу даврда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларидаги ғалла майдонларига етарлича сув бормаётгани ҳам бор гап. Йилдан-йилга сув камайиб бораётган даврда ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги  экинларини сув билан таъминлашнинг энг мақбул варианти сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланишни кенгайтириш бўлиб қолмоқда.  ___ Бу борада қатор қарорлар ва Ҳукумат дастурлари қабул…

___ Олдин хабар берганимиздек, Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг “Сув ресурслари ва атроф муҳит бўйича минтақавий лойиҳаси” доирасида “Амударё куни” ўтказилди. ___ Тадбирнинг биринчи қисмида иштирокчилар Орол денгизининг қуриган тубида яшил қопламар экилган ҳудудилар ва суви сақланиб қолган қисмига саёҳат уюштириб,  Мўйноқ туманидаги мактабларда сувни тежаш ва ёшларнинг бу борадаги  хабардорлигини ошириш…

___ Азалдан халқимиз сувни табиятнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб, оқилона фойдаланишга эътибор берган. Доно халқимизнинг сувни зарга сувчини эса, заргарга қиёслашида шуқур маъно бор. Сувчиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига етказилган сувлардан тежамкорлик билан фойдаланиб, томорқа майдонларидан самарали  фойдаланаётган юртдошларимиз кўп. ___ Нукус шаҳридаги “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонлари “Дўстлик” каналига яқин ҳудудда жойлашган. Сув хўжалиги ташкилотининг…

___ Қайсики соҳани мукаммал ўрганиш зарур бўлса, назария билан амалиётни уйғун ҳолда олиб бориш кераклиги барчага маълум. Кўпчилик билса керак, олдинлари олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар фақат битирувчи курсида амалиёт ўташга чиқарди ва бу етарли эмаслиги назарячи устозлар ҳам таъкидлашар эди. ___ Ҳозирда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар талабаларни назирий ва амалий билимларини уйғун олиб боришга имконият яратгани қувонарли ҳол,…

___ Тумандаги «Кенегес» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Жалайр» фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу борада амалга ошириладиган тадбирларга бағишланган амалий семинар ўтказилди.   ___ Кўргазмали семинарда иштирок қилган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Холмуроджонов Оролбўйида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишнинг аҳамияти, жумладан томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологияларини жорий…

бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланмоқда ___ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги (ПҚ-5005-сон) қарорида Қорақалпоғистон Республикасида 2023 йилда жами 20 224 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган. ___ Қорақалпоғистон Республикасида мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, унинг аҳамиятини сув истемолчиларига…