Оролбўйида халқ розилигини таъминлашга хизмат қилмоқда ___ Кегейли туманидаги “Кўк ўзак” канали 1946 йил фойдаланишга топширилган. Каналнинг сув ўтказиш қобилияти ўша пайтда секундига 25 метр кубни ташкил этган бўлса, кейинги йилларга келиб 10-15 метр куб сув ўтиб турган холос. Каналнинг лойқа босиб кўмилиб қолиши натижасида кейинги йилларда бош қисмидаги “Дўстлик” сув тақсимлаш иншоотидан мазкур каналга сув очиш имкони ҳам бўлмай…
___ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган шиор остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ҳар байрамда ходимларни моддий рағбатлантириш, ҳудудларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш анъанага айланган. ___ Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларидаги ходимлар пул мукофоти ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари…
___Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2022 йил 13 июнда тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Сув хўжалиги соҳасида давлат дастурларининг ижроси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. ___Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад сув хўжалиги соҳасида давлат дастурларининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида оммавий ахборот воситалари…
___Юртимизда эл ва инсон азиз эканлигини, давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб яшаётган ёшларнинг бириман. Тақдир экан акам Садатдин 10 ёшда, мен 2 ёшдалигимда ота-онамиздан эрта ажраб қолганмиз. Бобом ва амакиларимникида катта бўлдик. Кейинчалик билсам, биз учун ўша пайтда ҳам давлатимиз томонидан ижтимоий ёрдам ва нафақа пуллари ажратилган экан… ___Албатта, бобом ва амакиларим, шу жумладан давлатимиз ҳам бизга қанчалик ғамхўрлик қилмасин, биз…
___Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги биргаликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, II босқич” доирасида тизимдаги коллежларни, яъни сув хўжалигида фаолият юритадиган ўрта маълумотли кадрларни етиштириб чиқарадиган таълим муассасаларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. ___Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ҳам юқорида келтирилган лойиҳа асосида ўқув жиҳозлари билан…
Халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Мустақиллик шодёналарига ҳам саноқли кунлар қолди. Оролбўйида, хусусан, Нукус шаҳрида айни байрам олдидан бунёдкорлик, ободонлаштириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган тадбирлар ҳар қачонгидан ҳам кўлами кенг ва тез суръатларда амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида “маҳаллабай” ўтказилган ўрганишлар натижасида Нукус шаҳрида аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, муҳандислик-коммуникация тизимлари ва ижтимоий инфратузилмани…
14 та муҳим вазифа белгиланди___ ___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2023 йил ҳосили учун ғалла экишга ер тайёрлаш ва суғориш тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш масаласи юзасидан йиғилиш ўтказилди. ___ Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев, Сув хўжилиги вазирлигидан ҳудудга…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сув хўжалиги объектларини бошқаришни автоматлаштириш борасида ҳам вазифалар белгиланган. Мазкур қарорга мувофиқ, 2021-2023 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 5 дона йирик гидроиншоотларга янгидан автоматлаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилган. Ўтган 2021 йилда “Суенли” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Қундизли” …
___Минтақамизда тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги, аҳоли ўсиши ҳамда бошқа инсон таъсири билан боғлиқ омиллар сувни кўп истеъмол қиладиган экинларни етиштиришга сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. ______Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида республикада шоли етиштириш ва бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллашга…
юқори ҳосил олишга замин яратмоқда ___Оролбўйида деҳқончилик қилиш учун қишда ёки эрта баҳорда экин майдонларининг шўрини ювиш тадбири ўтказилади. Шўри ювилмаган далада экин-экиб, ниҳол ундиришнинг деярли имкони йўқ. ___Кейинги йилларда кузатилаётган сув танқислигидан келиб чиқиб, сўнгги икки йилда қиш мавсумида деярли оммавий равишда шўр ювиш тадбирларини ўтказишни имкони бўлмаяпти. Бу пайтда Туямўйин сув омборига йиғилган сув миқдори февраль ойи охиридан…