___Сўнгги йилларда кузатилаётган сув танқислиги мавжуд сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, бунда илғор технологияларни жорий этиш заруратини юзага келтирмоқда. Айниқса, Амударёнинг энг қуйи қисмида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида кейинги йиллардаги сув танқислиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирига жиддий таъсир кўрсатмоқда. ___Бугунги кунда Президентимизнинг алоҳида қарорлари асосида Оролбўйи ҳудудларида сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш бўйича муҳим-чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада олимлар…
___Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини ўрганиш ва белгиланган тадбирларни жойларда амалга оширишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлди. ___Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш режалаштирилган майдонларни амалга оширилган ишлар ва камчиликларни чуқур ўргандилар. ___Хўжайли туманида ишчи гуруҳ ўрганиш натижаларини…
шу мавзуда пресс-тур ўтказилди ___Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси билан оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида “Сув тежовчи технологиялар замон талаби, ҳаётий зарурат” мавзусида пресс-тур ташкил қилинди. ___Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, республикамиздаги сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бири «Nukus Polimer» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди….
лойиҳа доирасида навбатдаги ўқув курслари бошланди ___Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида “Махсус дастурий таъминотдан фойдаланиб, сувдан фойдаланиш режасини тузиш” бўйича онлайн (вебинар) ўқув-тренинг курсларини тугатган мутахассисларга сертификатлар топширилди. ___Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлим бошлиғи Ш.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Мамбеткаримов,…
Kechirasiz, bu matn faqat Qaraqalpaqsha tilida mavjud
___Жорий йилнинг 19 апрель куни KRuz.uz телеграм каналида Тахтакўпир тумани марказидан оқиб ўтувчи каналда сув йўқлиги ҳақида аҳолидан мурожаат келгани ёритилди. ___Ушбу мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, тумандаги «Айдин жол», «Даўр» маҳалла фуқаролар йиғинлари ва «Тахтакўпир» аҳоли пункитининг айрим ҳудудларидаги аҳолининг томорқа майдонларига ҳақиқатан ҳам сув етиб бормаётгани аниқланди. ___– Ушбу мурожаат туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор масъуллар билан биргаликда ўрганилди,…
___Нукус шаҳрида «Тоза шаҳар» лойиҳаси асосида ўтказилган оммавий кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок қилди. ___Тадбирга эрталаб Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биноси олдида старт берилди. Унда сўз олганлар Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин…
___Айни кунларда республикамизнинг барча туманларида Президентимиз томонидан 2020 йил 5 декабрда ҳамда 11 декабрда қабул қилинган қарорларнинг ижросини тъминлаш, яъни экин майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. ___Қорақалпоғистон Республикасида бу йил пахта экиладиган 19 минг 500 гектар майдонга томчилатиб суғоришни жорий қилиш режалаштирилган. Албатта, бу режа ижросини таъминлаш мақсадида кластер ва фермер хўжаликларига ҳар…
ҳар йилги баҳор мавсумида анъанага айланмоқда ___Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ўтган ҳайъат йиғилишида жорий баҳор фаслида “Ободонлаштириш бўйича зарбдор 40 кунлик” эълон қилиш ташаббуси маъқулланган эди. ___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ободонлаштириш тадбири доирасида бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами нишонланиши муносабати билан ҳар бир ходим 30 тупдан кўчат экиш ташаббусини ҳам илгари сурмоқдалар. Айни кунларда…
____Бундан бир неча кун олдин Нукус шаҳрида баҳорги туризм мавсуми бошланганлиги муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Унда Президентимизнинг жорий йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида ички туризмни ривожлантириш ва маҳаллий аҳолини саёҳатларга жалб қилиш борасидаги вазифалар ҳам муҳокама этилган эди. ____Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан юртимизда ички туризмни ривожлантириш борасида…