Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги ҳамда «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан юртимиз равнақи ва тараққиётига, ҳудудларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Бугун қорақалпоғистонлик мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси…

Айни кунларда қорақалпоғистонлик сувчилар йирик гидроиншоотлар, гидроузеллардаги сув дарвозаларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, “Суенли” ирригация тизими бошқармаси балансидаги “Суенли” каналининг 480-пикетида жойлашган “Киндик-узак” гидроузелида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, сув дарвозалари таъмирланмоқда. “Қизкетген-Кегейли” ирригация тизими бошқармасига қарашли каналлар ва гидроиншоотлар кўздан кечирилганда, “Абатжап” магистрал каналининг 205-пикетидаги КС-1-22 коллектори устидан кесиб ўтувчи акведукнинг бетон қурилмалари синиб, емирилганлиги аниқланган эди. Бошқармада тузилган…

Қорақалпоғистон Республикасида ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилаяпти. Охирги йилларда 47 минг гектардан ортиқ ерларнинг сув таъминоти яхшиланди, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 11 минг 200 гектарга камайди, 140 минг гектардан ортиқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлашга эришилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида 44 минг 900 гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти паст даражада, 95…

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида, ҳудудий насос станциялари атрофларидаги мавжуд ер майдонларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Мазкур хўжаликлардаги экин майдонларига баҳор ва ёз фаслларда турли хилдаги сабзавот ва полиз маҳсулотлари экилиб, юқори ҳосил олишга эришилди. Натижада бошқарма тизимида фаолият кўрсатувчи ишчи-ходимларга 77 984 кг сабзовот, 64 593 кг полиз маҳсулотлари, 2 598…

Ўлкамизга қиш фасли кириб келди. Об-ҳаво ҳам шунга яраша. Аммо, кунларнинг совуши қорақалпоғистонлик сув хўжалиги ходимлари ишига халақит беришга ёки суръатини пасайтиришга сабаб бўла олмайди. Айни кунларда ҳудудларда ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш ва мавсумга тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда. Жумладан, Элликқалъа тумани ирригация бўлими томонидан ички хўжаликлараро каналларни тозалашга 3 дона экскаватор ва юзга яқин ишчи жалб қилинган. Техникалар…

“Каттагар-Бозатау” ирригация тизимлари бошқармаси тасарруфидаги “Анасай” магистрал каналининг умумий узунлиги 13,5 километр бўлиб, лойиҳа бўйича секундига 342 куб метргача сув ўтказиш қобилиятига эга. Аммо, йиллар давомида лойқа чўкиши, ўз вақтида қазиб тозаланмаганлиги туфайли ўртача сув ўтказиш қуввати секундига 100 куб метргача пасайиб кетган эди. 2018-2023 йилларда “Анасай” каналини босқичма-босқич реконструкция қилиш дастури ишлаб чиқилган эди. Дастур асосида 2018 йилда каналнинг 0,42 км қисми, 2019 йил 2,5 қисми…

Амударё туманида ўтказилган кўргазмали семинарда экин майдонларини лазер қурилмаси ёрдамида текислаш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, ички коллектор ва каналларни тозалаш масалалари муҳокама этилди. Унда сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари ва тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Ҳозирда туманда 10 дан ортиқ замонавий техника лазерли ускуна ёрдамида далаларни текислаш ишларига жалб қилинган. Мавсум давомида яна 15 дона ана шундай текислаш ускуналарини…

Жорий йилги сув танқислиги қорақалпоғистонлик фермерларга эндиликда ер ва сувга бўлган муносабатни бутунлай ўзгартириш кераклигини яна бир бор исботлади. Айни кунларда сув хўжалиги масъуллари ҳар бир туманда кўргазмали семинарлар ташкил қилиб, фермерларга шўр ювиш, тежамкор технологияларни кенг қўллаш борасида тегишли тавсияларни бермоқда. Чимбой ва Бўзатов туманларида ўтказилган ана шундай тадбирларда ҳам ғалла парвариши, шарбат усулида суғориш, бунинг учун махсус хандақлар…

Жорий йилда Амударё туманидаги “Хайтаков Улуғбек” фермер хўжалиги 10 гектар ғўза майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиб, олдинги йилларга нисбатан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга муваффақ бўлди. – Илгари бу технология бизнинг шароитда ўзини оқламайди, деган фикрда эдим, – дейди фермер хўжалиги раҳбари У.Хайтаков. – Бу йил ушбу технологияни амалда қўллаб кўриб, янглиш фикрдалигимни билдим. Негаки, ҳақиқатан ҳам кам харажат,…

Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда куз-қиш мавсумида ирригация ва мелиорация тизимида амалга ошириладиган ишлар бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Семинар иштирокчилари дастлаб “Қилчиноқтаъмир” ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Соҳа масъуллари томонидан фермерларга бу борада кўрсатма ва топшириқлар берилди. Навбатдаги манзил – “Тоҳир ўғли Боғибек” фермер хўжалигида лазер қурилмаси ёрдамида экин майдонларини текислаш ва…