Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хужалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қуўаныш жарма» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Реймов Хамид Жолдасбаевич қутлуғ 60 ёшга тўлди. Республикамиздаги барча сув хўжалиги ходимлари номидан юбилярни самимий қутлаймиз. Х.Реймов 1963 йилнинг 7 октябрь санасида туғилган бўлиб, 1988 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлади ва олий маълумотли муҳандис-гидротехник мутахасислигига эга…
Беруний туманида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “НАПЭ 1,1 №125” сузувчи насос станциясида “Сув ресурслардан ва электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларда куз-қиш таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан амалий семинар ўтказилди. Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Техника хавфсизлиги бўйича бош мутахасиси…
Амударё туманидаги “Шихжамол” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси, ҳамда унинг “Манғит-Назархан” бўлими насос станцияларининг масъул ходимлари иштирок қилди. Тадбир иштирокчилари “Шихжамол” насос станциясида ўрнатилган сув ва электр энергия сарфини онлайин мониторинг қилувчи ускуналар…
Қонликўл туманида “Суенли” ирригация тизими бошқармаси балансидаги магистрал каналларнинг гидротехник иншоотлари хавфсизлиги, техник ҳолати, хавфсизлик деклорациясидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди. “Суенли” ирригация тизими бошқармасининг маъмурий биносида ўтказилган семинарда “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 авгусда қабул қилинган “Гидротехника иншоотларининг хафсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушинтирди. Шунингдек, гидроиншоотларда айни кунларда…
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 6 сентябрдаги Ҳайъат йиғилишида соҳадаги долзарб вазифалар қаторида куз-қиш тадбирларини амалга оширишда ҳар бир объект, гидроиншоот ва каналларни чуқур ўрганган ҳолда таъмирлаш ишларини энг муҳимидан бошлаш ва барча тадбирларни сифатли бажариш бўйича алоҳида топшириқ берилган эди. Нукус тумани ирригация бўлимида куз-қиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда тизим ташкилотларининг бу борада…
Хўжайли туманида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси давлат-хусусий шериклик бўйича мутахассислари ва «Мидаситех клустер» МЧЖ вакили иштирок қилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассиси Т.Қарлибаев сўзга чиқиб, сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар ва келгусида белгилаб олинган…
Кегейли туманида «Кўк-узак» каналининг реконструкция қилинган қисмини кўздан кечириш ҳамда бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича вазифаларни белгилаб олиш юзасидан семинар ўтказилди. Тадбир аввалида, буюртмачи «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ ва пудратчи ташкилот “Қирққизмахсусқурилиш” МЧЖ масъуллари «Кўк-ўзак» каналининг бошланиш қисмидан Кегейли тумани «Жузимбоғ» овул фуқаролар йиғини ҳудудигача кўздан кечириб, амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар. Семинарда…
Амударё туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва бу борада қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда ирригация бўлими масъуллари, фермер хўжалиги ҳамда қурувчи ташкилот вакиллари иштирок қилган тадбирда мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини…
Қораўзак туманида ҳудуддаги коллекторни тозалаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ости сувлари сатҳини онлайн кузатувчи “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ишларини ташкил қилиш масаласи ўрганилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси масъули ҳамда “КС-3-4” тизими ҳамда тумандаги мелиорация бўлими масъуллари иштирок қилди. Таъкидланганидек, тегишли қарор ва дастурлар асосида Қораўзак туманида…
«Манғит-арна» каналини реконструкция қилишда унинг қирғоғидаги ҳалақт қилувчи иморатларни ўрганиб чиқиши ва бетонлаш ишларини жадаллаштириш масалалари юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда буюртмачи «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ бош муҳандиси, бўлими раҳбарлари, “Сувомборқурилиш” МЧЖ ҳамда пудратчи ташкилот масъул ходимлари иштирок қилди. Тадбир иштирокчилари дастлаб, амалга ошириладиган вазифаларни аниқлаш мақсадида «Намуна» маҳалла фуқаролар…